Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг Брумадинью муниципалитетида тўғон ёрилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан 28 январь куни мамлакат Президенти Жаир Мессиас Болсонарога ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Минас-Жерайс штати фавқулодда хизматининг маълумотига кўра тўғон бузилиши ортидан 58 киши ҳалок бўлган ва 305га яқин киши бедарак йўқолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter