Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Никол Пашинян Ўзбекистонга келмайди

Никол Пашинян Ўзбекистонга келмайди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига келмайди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. 

Расмий маълумотга кўра, Пашиняннинг келмаслиги мамлакатнинг Озарбайжон билан чегарасида ҳолат билан боғлиқ. 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон ШҲТ ҳамкор давлатлари ҳисобланади. 

Пашиняннинг хабар беришича, Озарбайжон билан чегарада 105 нафардан зиёд арман ҳарбийси ҳалок бўлган. Мамлакат раҳбарияти вазият юзасидан КХШТга ҳам мурожаат қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг