Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Исроилнинг ҳужумини кескин қоралади

Ўзбекистон Исроилнинг ҳужумини кескин қоралади

Ўзбекистон бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди.

«Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблаймиз», дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Исроил қирувчи самолётлари томонидан Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига берилган ракета зарбалари натижасида икки нафар генерал ҳамда элчихонанинг 5 нафар ходими ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг