Марказий сайлов комиссиясига янги раис ва ўринбосар сайланди
Низомхўжаев Зайниддин Махаматович Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди. У бунга қадар Сенат раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қўчқоров Баҳром Тўлқинович эса Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди. У бунга қадар Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, МСКнинг аввалги раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилиб, ўзи Конституциявий суд судьяси этиб сайланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter