Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳалла раисига маошларни тасдиқлаш ваколати берилмоқда

Маҳалла раисига маошларни тасдиқлаш ваколати берилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Маҳалла еттилиги» ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Бу ҳақда президент йиғилишида маълум қилинди. 

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳалла раиси «еттилик»ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳалла «еттилиги»нинг вазифалари белгиланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг