Бангладеш Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Бухорога келди
16 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид мамлакатимизга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмоннинг сафари Бухородан бошланди.
«Бухоро» халқаро аэропортида Бангладеш раҳбари ва унинг ҳамроҳларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев ва Бангладеш давлатининг мамлакатимизда фавқулодда ва мухтор элчиси М. Манан кутиб олдилар.
Хорижлик меҳмонлар Бухорода бўлиш доирасида буюк аждодимиз, Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд тарихий мажмуасини зиёрат қилади. Шунингдек, улар қадимий Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз ансамблини томоша қилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter