Зоминдаги ўрмон ёнғини юзасидан қўшимча маълумот берилди
1 август куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлгани хабар берилганди.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ёнғин юзасидан қўшимча маълумотларни эълон қилди.
Айни вақтда ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter