Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари вафот этди

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари вафот этди

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, «Шарқ тонги» газетаси бош муҳаррири, журналист Бердибеков Ўрозали Тўраевич 52 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Бердибеков Ўрозали Тўраевич — 1969 йил 27 ноябрда Жиззах вилояти Зомин туманида туғилган. Олий маълумотли журналист. 1994 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Ўрозали Бердибеков 2017 йилда «Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан бўлиб ўтган вилоят журналист ва ижодкорлари ўртасидаги кўрик-танловда «Энг фаол туман газетаси муҳаррири» номинацияси ғолиби сифатида мукофотланган. Бир неча бор туман ва вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар Уюшмасининг Фахрий Ёрлиқлари, «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг