Зеленский Украинанинг 15 нафар губернаторини ишдан бўшатди
Украина президенти Владимир Зеленский 15 та вилоятдаги губернаторларни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берди.
«Бугун минтақавий давлат маъмуриятлари раҳбарларини лавозимидан озод этишнинг биринчи қисми бошланди», — деди президент маъмуриятининг бошлиғи ўринбосари Руслан Рябошапка.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Чернигов, Хмелницкий, Херсон, Тернополь, Сумская, Полтава, Одесса, Николаев, Львов, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорожье, Закарпат ва Волин раҳбарлари ишдан бўшатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter