Зеленский депутатларга 24 соат муҳлат берди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни тарк этган Олий Рада депутатларини 24 соат ичида қайтишга чақирди. Бу ҳақда у президент девонининг Facebookдаги саҳифасида тарқатилган матбуот анжуманида айтиб ўтилган.
Президентнинг сўзларига кўра, айрим халқ депутатлари оила аъзолари ҳамда ўзлари чет элга чиқиб кетган. Президент уларга мамлакатга қайтиш учун 24 соат вақт берган.
«Менимча, улар қайтишлари керак, акс ҳолда давлат сифатида, раҳбарият сифатида барчамиз жиддий ўйлаб кўришимиз керак бўлади», — деган Зеленский.
Зеленский қайси партия депутатлари Украинани тарк этганига аниқлик киритмаган.
Унинг таъкидлашича, расмийлар ўз намунаси билан Украина халқига бирдамлик сигналларини беришлари керак.
Эслатиб ўтамиз, Украина атрофидаги таранглик кундан кунга кучаймоқда. Ғарб Россия ҳужуми эҳтимолини юқори баҳолаб, мамлакатга ҳарбий ёрдам жўнатмоқда.
Шунингдек, кўплаб украиналик олигархлар кетиб қолаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter