Зеленский Буюк Британиянинг нуфузли мукофоти билан тақдирланди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украина президенти Владимир Зеленскийга нуфузли Уинстон Черчилл халқаро мукофотини топширди.
Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маросим Даунинг стритда бўлиб ўтди, Зеленский унда видеоалоқа орқали иштирок этди.
«Бош вазир Борис Жонсон бугун президент Зеленскийга Путин агрессияси қаршисида кўрсатган жасорати, бўйсунувчанлиги ва қадр-қиммати учун сэр Уинстон Черчилл мукофотини топширди», — дейилади бош вазирлик идораси хабарида.
Кейинчалик Владимир Зеленский бу барча украиналиклар учун мукофот эканлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага бостириб киргач Борис Жонсон Зеленскийни фаол қўллаб келди, ҳатто икки бор Киевга ташриф буюрди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter