Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди
Бугун қиличбозлик спортида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини жамғариш даври расман якунланди.
Қувонарлиси, сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова ушбу рейтинг орқали тўғридан-тўғри 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олди.
Шу тариқа, Дайибекова фаолиятида иккинчи бор Олимпия ўйинларининг иштирокчисига айланмоқда.
Қолган йўналишлардаги қиличбозларимиз 27-28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган қитъавий лицензион турнир орқали йўлланма олишга ҳаракат қилишади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари 26 тага етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter