«Ўзбекнефтгаз»: Қиш мавсумида аҳолига узлуксиз суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича Муборак газни қайта ишлаш заводида бажарилаётган ишлар ҳолати ўрганилди
Аввал хабар берганимиздек «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари Қашқадарё вилоятидаги корхоналарда газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш технологик қурилмаларининг аномал совуқ кунларда барқарор ишлашини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни назорат қилмоқда.
2023 йил 13 январь куни Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Муборак газни қайта ишлаш заводида газни қайта ишлаш жараёнлари барқарорлигини таъминлаш ишлари билан танишди.
Заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларида музлашнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлари, ишлаб чиқариш жараёнларида энергия сарфини камайтириш ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни барқарор таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ижроси назорат қилинди.
Газ таркибидан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаларида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам ўрганилди. Эслатиб ўтамиз, Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан бир сутка давомида 42 миллион куб метр табиий газ олтингугурт бирикмаларидан тозаланиб, «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ кувурларига етказиб берилмоқда. 2023 йилнинг 1-12 январь кунлари 516 миллион куб метр етказиб берилди.
Заводнинг марказий диспетчерлик бошқарув пультига ҳам борилиб, бу ерда бошқарув жараёнларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
2023 йилда Муборак заводида 18,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш, 278,4 суюлтирилган газ ва 211,3 минг тн олтингугурт ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Заводнинг газни қайта ишлаш қурилмаларида Муборак бошқармасидан томонидан етказиб бериладиган табиий газни қайта ишлаш билан биргаликда, «ЛУКОЙЛ» Қўшма корхонаси, «SANEG», «Natural gaz stream» хорижий корхоналари каби 5 та корхоналар табиий газини қайта ишлаш хизмати кўрсатилади. Шу ўринда завод томонидан қўшма корхоналарга хизмат кўрсатишнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича завод раҳбариятига кўрсатмалар берилди.
Муборак заводи томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун суюлтирилган газ етказиб беришни мунтазам таъминлаш, хусусан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳудудий филиалларига автоцистерна ва вагон цистерналари орқали юклаш, темир йўл тизими корхоналари билан жўнатиш ишларини доимий ташкиллаштириш бўйича завод раҳбарияти ҳамда тегишли департаментларга топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2022 йилда завод томонидан 298,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқилиб, шундан аҳоли ва ижтимоий соҳа эҳтиёжи учун 282,4 минг тонна маҳсулоти етказиб берилган бўлса, 2023 йил бошидан 9,7 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқилиб, 9,8 минг тонна суюлтирилган газ юклаб жўнатилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter