Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зарбалар бош чаноғини мустаҳкамлайди — Монаш университети

Зарбалар бош чаноғини мустаҳкамлайди — Монаш университети

Фото: Naked Science

Австралиянинг Монаш университети олимлари, зарбалар бош чаноғини мустаҳкамлайди, деган хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Scientific Reports журналида ёритилди.

Тадқиқотчилар лаборатория каламушларида тажриба ўтказишди. Жониворлар ҳар куни боши устида осилган юкдан биттадан учтагача зарба қабул қилган. Икки ҳафтадан кейин ва ўн ҳафтадан сўнг олимлар рентген микротомографияси ёрдамида каламушлар бош суяклари ҳужайраларини текширишди.

Маълум бўлишича, бош чаноғи суягининг зарбага учраган қисми қалинлашишни бошлаган. Аломатлар иккинчи ҳафтадан кейиноқ сезилишни бошлаган, ўн ҳафтадан сўнг эса яққол кўзга ташланган.

Олимларнинг фикрича, организм мияни янги зарбалардан ҳимоялаш учун бош чаноғини мустаҳкамлаш қобилиятига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг