Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юз ва тана гўзаллиги учун зарарли 6 омил

Юз ва тана гўзаллиги учун зарарли 6 омил

Фото: «Moscow-oblast.sm-news.ru»

Чекиш, сифатсиз озиқ-овқат, алкоголга ружу қўйиш, жисмоний юкламанинг йўқлиги ҳам саломатликка, ҳам гўзалликка ҳалокатли таъсир кўрсатиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ юз, тана ва умумий аҳволга салбий таъсир кўрсатадиган бир қанча омиллар борки, кўпчилик уларга эътибор ҳим бермайди.

Қаттиқ сув

Таркибида туз кўп бўлган сув терини тозалашга ҳам, намлашга ҳам, парвариш қилишга ҳам ярамайди. Устига-устак, қаттиқ сув эпидермис ҳимоя функциясига сезиларли зарар етказиши мумкин.

Ёмон уйқу

Узоқ йиллар давомида жозибасини йўқотмаган кўпгина аёллар гўзаллигининг сири соғлом уйқу эканлигини айтиши бежизга эмас. Сувсизланиш, терининг хиралашиши, кўз остидаги халталар — буларнинг бари уйқуга тўймаслик оқибати.

Нотўғри парвариш

Дерматолог билан маслаҳатлашишдан пулини тежашга уринган аёллар кўпинча парвариш қилувчи воситаларни ўз билганларича танлашади. Улар фойда бермаса, яхши, лекин, аллергия ва турли яллиғланишларни келтириб чиқарса, ёмон.

Кам ҳаракат турмуш тарзи

Куз-қиш фасли пиёда юриш учун қулай эмас. Натижада уйдан чиқмаймиз, ҳатто, монитор экрани олдида ўтириб дам оламиз. Кам ҳаракат турмуш тарзи нафақат қад-қоматга, балки терига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмайди: етарлича кислород ва бошқа озуқавий моддаларни олмайди. Натижада терининг кўриниши ёмонлашади.

Доимо ниқоб тақиш

2020 йилни ниқобсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ ушбу ҳимоя воситасидан узоқ вақт фойдаланганда тери қизариши, ачишиши ва санчиб оғришига сабаб бўлади.

Ҳарорат ўзгариши

Иссиқ хонадан совуқ ташқарига чиқиш — тери учун чинакам синов. Қишда жозибадорлигини йўқотиши бежига эмас. Уйдан чиққанда теридаги қон томирлар иссиқликни сақлаб қолиш учун тораяди, кейин эса кенгаяди — бу паст ҳароратга бўлган реакция ҳисобланади. Бунинг оқибатида тери табиий тикланиш қобилиятини йўқотади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг