Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 170 йилда кузатилмаган иссиқ: ҳаво ҳарорати қачон пасаяди?

Тошкентда 170 йилда кузатилмаган иссиқ: ҳаво ҳарорати қачон пасаяди?

Фото: Xabar.uz

17 май куни шимолда, 18 май куни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди.

Баҳор жазирамаси ортидан ғарбдан совуқ ҳаво оқимларининг кириб келиши келаётган 3—4 кунликда республикада баҳор жазирамасидан сўнг ҳароратни +40 ликдан бир муддатга +30... +33 ликка пасайтиради.

Тунда хам харорат сезиларли пасаяди. Ўзгидромет 17—19 май учун ишлаб чиққан прогнозида бу каби манзара тўлиқ акс этган. 19 май тонги шимолда ҳарорат +10 даражагача пасайиб кетиши келтирилган.

"Айтмоқчи, 17-18 май кунлари иссиқ ҳаво оқимидан сўнг навбатдаги совуқ хаво оқимининг минтақага кириб келиши ҳудудларда давомли кучли шамол ва чанг тўзонларини ҳавога кўтаради. Эҳтимолий айрим ҳудудларда чанг бўронлари (ҳатто кинолардагидек) кузатилиши мумкин", дея ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Эртага пойтахтда сўнгги 170 йилликдаги май ойида ҳеч қачон кузатилмаган энг юқори ҳарорат рекорди янгиланиши мумкин. Пойтахт учун май ойларида мутлақ энг юқори ҳарорат +39.9 даражага тенг бўлган.

Эртага бу қиймат пойтахтда янгиланиши мумкин. Чунки, Ўзгидромет эртанги кун учун пойтахтга +39...+41 даражали иссиқлик кутилмасини эълон қилди. Жазирама иссиқ пойтахтда шанба куни ҳам давом этади. Жумадан шанбага ўтар кечаси Тошкентда тунда аҳоли иссиқ ва дим ҳаводан жуда қийналиши мумкин.

Якшанба куни эса пойтахтликлар жума ва шанба кунига нисбатан ҳароратни 10 даражагача пасайиб кетишига гувоҳи бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг