«Ювентус» Еврокубоклардан четлатилди
УЕФА «Ювентус»ни навбатдаги мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этишини тақиқлади.
Молиявий назорат суриштирув натижаларига кўра, клуб ташкилот томонидан 2022 йил август ойида имзоланган келишув бандларини бузган деб топилган. Шу сабабли клуб навбатдаги мавсум еврокубокларидан четлатилди ва 20 млн евро жаримага ҳам тортилди.
Шуларнинг 10 миллиони бирданига тўланиши керак. Агарда клубнинг навбатдаги уч йиллик ҳисоботларида ҳам қинғирликлар аниқланса, қолган 10 млн евро ҳам тўланади. Ўз навбатида бу ҳолат клубнинг бошқа ишлардаги молиялашида ва лицензиялаш жараёнида жиддий таъсир ўтказиши мумкин.
Олдинроқ УЕФА ва «Ювентус» жамоанинг Конференциялар лигасидан четлатилиши борасида келишиб олишгани борасида маълумотлар берилганди. Клуб ўз айбини тан олгани учун барча ишлар очиқ тарзда олиб борилган ва Италия судлари томонидан текширилган.
Январь ойида Турин клуби ўз капиталининг ўсиши рақамларини сохталаштиргани учун 15 очкодан мосуво қилинган, бироқ аппеляция билан очколар қайтариб олинганди. Бироқ кейинчалик яна тафтиш ишлари олиб борилган ва қинғирликлар аниқланганидан кейин 10 очко олиб ташланганди. Шу сабабли жамоа мавсумни 7-ўринда тугатиб, Конференциялар лигасида иштирок этиши керак бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter