Юридик университетдан бўшатилган ректор янги лавозимга тайинланди
Есемурат Султамуратович Каньязов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПҚ–4428-сон қарорига асосан бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги 552-шт-сон буйруғи билан Е.С.Каньязов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter