Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент шаҳар прокурори» стипендияси ғолиблари  тақдирланди (фото)

«Тошкент шаҳар прокурори» стипендияси ғолиблари  тақдирланди (фото)

Фото: Xabar.uz

Сўнгги вақтларда ёшларимизни қўллаб-қувватлаш учун улар билан ишлашнинг янги тизимлари яратилмоқда. Хусусан, талаба-ёшларни янада қўллаб қувватлаш, уларни Ватанга садоқат ва миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашга эътиборни янада кучайтириш мақсадида Тошкент давлат юридик университет талабалари учун «Тошкент шаҳар прокурори» стипендияси таъсис этилди.

Ушбу стипендия университетда ёшларнинг назарий билимларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан мустаҳкамлаш, прокурор касбий фазилатларини шакиллантириш билан боғлиқ тадбирлар мажмуидан иборат ташаббускор лойиҳа ҳисобланади.

Тошкент шаҳар прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент давлат юридик университет ўртасида «Тошкент шаҳар прокурори» стипендиясини таъсис этиш тўғрисида имзоланган меморандумга кўра, юридик университетининг барча босқич талабалари ўртасида танлов ўтказилди.

«Айтиш жоизки, 3 босқичда ўтказилган танловда университетнинг мингдан зиёд талабалари иштирок этиш истагини билдириди, — деди Тошкент давлат юридик университети ходими Шоҳрух Очилов. — Биринчи босқичда, 900 нафарга яқин талаба тест синовларини топширди. Синовлардан муваффақиятли ўтган 61 нафар талаба иккинчи босқичда ўз тақдимотлари билан иштирок этди».

Учинчи босқичга ўтган 14 нафар талабалар оғзаки суҳбатдан ўтказилди. Стипендия ғолибларини аниқлашда ёшларнинг назарий билим ва кўникмаларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан мустаҳкамлаш, прокурор касбий фазилатларини шакллантириш билан боғлиқ қобилиятлари ҳам алоҳида инобатга олинди.

Қуйидаги 4 нафар талаба шаҳар прокурори стипендиясига сазовор бўлди:

1-босқич талабаси — Ҳайдарова Шоҳида Аҳрор қизи

2-босқич талабаси — Озодов Инояттулла Алишер ўғли

3-босқич талабаси — Мирзажонов Аброрбек Акмалжон ўғли

4-босқич талабаси — Абдураҳмонов Комронбек Улуғбек ўғли

Бундан ташқари, учинчи босқичда фаол иштирок этган тўрт нафар талаба: Назарова Моҳларойим Тўлқин қизи — “Энг яхши таклиф эгаси”, Йўлдошева Дилафрўз Суннат қизи — “Энг яхши билимдон”, Нуримова Дилшода Қурбон қизи — “Энг яхши нотиқ”, Зайниддинова Шаҳзодахон Фахриддин қизи — “Энг яхши тақдимотчи” номинациялари бўйича тақдирланди.

Ғолибларга келгусида прокуратура органларида ишлашлари учун шаҳар прокуратураси томонидан тавсиянома тақдим этилди.

Севинч Элмуродова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг