Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юридик университет контрактининг тахминий суммаси очиқланди

Юридик университет контрактининг тахминий суммаси очиқланди

Фото: Xabar.uz

Юридик университетига ўқишга кириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Маълум бўлишича, университетга абитуриентлар 5 та фандан тест синовларида иштирок этишади;

- жорий йилда университет бакалавриати кундузги таълим шаклига 650 та ўрин ажратилган. Шундан давлат гранти асосида 25 та, тўлов- контракт асосида 625 та ўринни ташкил этади;

- 2022 йилдан илк маротаба масофавий таълим шаклига ҳам қабул амалга оширилмоқда. Қабул параметри 300 та ўриндан иборат;

- университетга хорижий фуқаролар бакалавриатга ўқиш учун қабул қилиш суҳбат асосида амалга оширилади;

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик универститетига қабул қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида университетда жорий йилда контракт суммаси стипендиясиз тахминан икки минг АҚШ долларини ташкил қилиши мумкинлиги айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг