Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юраги бўшлар кўрмасин! Вьетнамда икки яшар қизча 12-қаватдан тушиб кетди, лекин... (видео)

Юраги бўшлар кўрмасин! Вьетнамда икки яшар қизча 12-қаватдан тушиб кетди, лекин... (видео)

Фото: «Public.tvzvezda.ru»

Вьетнамда курьер йигит кўп қаватли уйнинг 12-қаватидан тушиб кетган болани ушлаб олди. Бу ҳақда 2 март куни «Звезда» телеканали хабар бермоқда.

Ханой шаҳрида икки яшар қизча балкон панжарасидан ўтиб, жуда катта баландликда осилиб қолди. Одамлар бақир-чақир қилиб, ёрдамга чақира бошладилар, лекин қиз тушиб кетди. Ўша пайтда бинонинг ёнида бўлган курьер Нгуен Нгок Ман яшин тезлигида ҳаракат қилиб, биринчи қаватнинг соябонига чиқди ва қизча томон қўлларини чўзди.

«Мен машинадан сакраб тушдим, тўсиқдан ошиб, томга чиқдим — буни қарангки, жой танлашда адашмабман, у тўғри қўлларимга келиб тушди. Остимиздаги том ёрилиб кетди. Мен болани бағримга босдим, у қаттиқ азоб чекди. Ўзим ҳам шокка тушиб қолдим. Ўша лаҳзада фақат ушлаб олиш ҳақида ўйлардим, бошқа ҳеч нарса хаёлимга келмади», — деди йигит.

30 ёшли қутқарувчи полиция бошқармасига таклиф қилиниб, болани қутқаргани учун мукофотланди. У ерда боланинг отаси билан ҳам танишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг