Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Вьетнам билан визасиз режимни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Вьетнам билан визасиз режимни муҳокама қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрел куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Вьетнам Миллий мажлиси Раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида делегация раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам Коммунистик партияси Бош котиби То Лам, Президенти Луонг Куонг ва Бош вазири Фам Минь Тиннинг саломини етказди.

Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро мулоқотларга тизимли тус бериш зарурлиги қайд этилди. Жорий йилда Ханой шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Янги лойиҳаларни илгари суриш учун энергетика, геология, нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур тайёрлашга келишиб олинди.

Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга аҳдлашиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг