Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юқоричирчиқда 23 ёшли йигит ўз ҳамкасбини пичоқлади

Юқоричирчиқда 23 ёшли йигит ўз ҳамкасбини пичоқлади

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 9 январь куни соат 02:25ларда муқаддам судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолиб, ёнидаги пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Х.У. жабрланувчининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба берган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, Ш.Н.нинг танасида «чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати» борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг