Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тергов давомида аниқланган крипто-активлар олиб қўйилиши мумкин

Тергов давомида аниқланган крипто-активлар олиб қўйилиши мумкин

«Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3591, 25.12.2024 й.)

Унга кўра, крипто-активлар терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида хатлаш, мусодара қилиш, етказилган зарарни қоплаш учун олиб қўйилиши ҳамда далил сифатида эътироф этилиши мумкин.

Крипто-активлар билан боғлиқ терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказиш крипто-активлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган мутахассислар иштирокида амалга оширилиши шарт.

Қуйидаги маълумотлар крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ахборот манбалари бўлиши мумкин, жумладан:

  • шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарлар;
  • хизматлар провайдерлари ва майнерлар томонидан тақдим этилган маълумотлар;
  • назорат қилувчи (лицензияловчи) органларнинг маълумотлари;
  • очиқ ахборот манбаларидан олинган маълумотлар.

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар қуйидагиларда аниқланиши мумкин:

  • ахборот ташувчи қурилмалар;
  • крипто-ҳамёнлар;
  • қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувлар.

Олиб қўйилган, хатланган ва далил сифатида эътироф этилган крипто-активларнинг ҳисоби суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан юритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг