Юнусободдаги «Грант сомса» ошхонасида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги ошхонада ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 11 сентябрь куни соат 14:36 да Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида жойлашган «Грант сомса» ошхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 14:39 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:02 да ўраб олиниб, соат 15:19 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter