Юнусободда кўпқаватли уйда ёнғин содир бўлди
Бугун, 7 май куни соат 09:13да Юнусобод тумани «Севинч» МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг бирида, хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғиндан уйнинг ушбу қисмидаги 10 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб борган ҳамда қисқа фурсатларда ёнғин бартараф этилган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уйнинг 60 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter