ЙТҲга учраган «Спарк» фожиага сабаб бўлди
2021 йил 5 июль куни соат 4:38 ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи М39 Бешкент-Олмаота-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1082-километрида Самарқанд туманида яшовчи 1980 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган «Спарк» русумли автомашинасини Самарқанд-Термиз йўналишида келаётганида белгиланган тезликни ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этган. Натижада автомашина бетон тўсиққа бориб урилган.
Ҳайдовчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Йўловчи сифатида келаётган Тойлоқ тумани Давлатобод қишлоғида истиқомат қилувчи 1969 йилда туғилган фуқаро Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ТТТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter