Йўтал орқали коронавирусни аниқловчи дастур яратилди
Буюк Британиянинг Эссекс университети олимлари одамда коронавирус борлигини йўтал овози билан аниқлайдиган дастур яратдилар, деб ёзади The times нашрига асосланиб Мир24.
DeepCough3D деб номланган дастур сунъий интеллект асосида ишлаб чиқилган. Илова аллақачон Испания ва Мексикадаги шифохоналарда йўталаётган одамларнинг деярли 8,4 минг аудио ёзувларида синовдан ўтказилган. Лойиҳа муаллифлари ўзларининг дастурлари одамда коронавирус мавжудлигини ёки йўқлигини 98 фоиз ҳолларда тўғри аниқлаган деб даъво қилмоқдалар.
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, DeepCough3D оддий йўтал ва коронавирус сабаб бўлган йўтал ўртасидаги фарқни сеза олади. Олимларнинг таъкидлашича, инсон эшитиш қобилияти бу фарқларни ҳис этиш имкониятига эга эмас.
Илова, шунингдек, одамнинг коронавирус билан қанчалик даражада касаллигини аниқлашни ҳам билади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter