Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқи раиси ишсизларни Ёшларга имкон марказларига мурожаат этишга чақирмоқда

Ёшлар иттифоқи раиси ишсизларни Ёшларга имкон марказларига мурожаат этишга чақирмоқда

Фото:Ҳалқаро пресс клуб

Ёшларга имкон маркази самарали фаолият юритмоқда, деб хабар қилди ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Ўзбекистон Ёшлар етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев.

Қуронбоев илгарироқ Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ташкил этилган Ёшларга имкон маркази ўз фаолиятини бошлагани ҳақида маълум қилганини эслатиб ўтган.

Унинг айтишича, бу хабар Ўзбекистон бўйлаб барча ёшларни қизиқтириб қўйгани боис, марказга кўплаб мурожаат ва сўровлар келиб тушмоқда.

Постда марказга мурожаат қилиб, иш топган қашқадарёлик Ҳамидулла Эшқобиловнинг фикри келтириб ўтилган.

«Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашаётган имкон марказининг фаолияти ҳақида радиода эшитганимда аввалига ишонмадим. Сўнг мазкур марказга иш сўраб мурожаат қилдим. Қурилиш соҳаси бўйича уқувим борлиги учун марказ томонидан мавсумий ишга жойлаштирилдим», — дейди Ҳамидулла.

Таъкидланишича, Ҳамидулла ҳозирги ишидан жуда хурсанд.

Мавсумий ишларга жойлашиш борасида тўлиқ маълумот imkon.yi.uz сайтида келтирилган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг