Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимда. Президент фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди

Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимда. Президент фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди

Қаҳрамон Қуронбоев (ўнгда).

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра, Қаҳрамон Қуронбоев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Қаҳрамон Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;

Умар Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг  ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Муҳаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг