Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаҳрамон Қуронбоев мадҳия куйлаш бўйича топшириқ берди (аудио)

Қаҳрамон Қуронбоев мадҳия куйлаш бўйича топшириқ берди (аудио)

Ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоевнинг маҳалла фаоллари ўз ҳудудида эрталабки соат 7:00 да мадҳия куйлаши кераклиги ҳақидаги топшириқлари акс этган аудио тарқалди.

Аудиода, шунингдек, маҳалла идорасида мадҳия куйлангач, маҳалла раиси 7:45 да ўз ҳудудидаги мактабда бўлиши ва мактаб директори ўринбосари билан бирга ўқувчиларни кутиб олиши, 8:15да давоматни олиб, маҳалла еттилиги билан дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида маълумот тўплашлари керак. Кечки соат 21:00 да эса Қаҳрамон Қуронбоевнинг ўзи шахсан ўтказадиган видеоселектор йиғилишида кунлик ҳисобот топширишлари лозимлиги айтилади.

Ижтимоий тармоқларда бу топшириқлар Меҳнат қонунчилигига зид экани ҳақида баҳс-мунозаралар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қаҳрамон Қуронбоев яқинда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланган ва унинг мақоми Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг