Ёмғирли кунлар бошланади. Ҳарорат кескин тушади
Ўзгидромет 14-16 октябрга об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, Устюртда 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 14-15 октабрда 10-15°, 16 октябрда 12-17° бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 октябрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 октябрда 5-10°, 15-16 октябрда 3-8° илиқ, кундузи 14-15 октябрда 13-18°; 16 октябрда 15-20°; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5° илиқ, кундузи 14-15 октябрда 10-15° илиқ, 16 октабрда 12-17° бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 8-13°, кундузи 15-20°; 15 октябрда кечаси 6-11°, кундузи 13-18°; 16 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 18-23°; 15 октябрда кечаси 8-13°, кундузи 18-23°, 16 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 18-23° бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ва 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 18-15°; 15 октябрда кечаси 8-13°, кундузи 18-23°, 16 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 18-23° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 15-20°; 15 октябрда кечаси 8-13°, кундузи 18-23°, 16 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади.
Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 октябрда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 октябрда кечаси ва кундузи 5-10°, 15 октябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, 16 октябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter