Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўллардаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганлар учун мукофот пуллари оширилади

Йўллардаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганлар учун мукофот пуллари оширилади

Келгусида фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни мобиль илова орқали тегишли органга  юбориш имконияти яратилади. Шунингдек, Йўллардаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганлар учун ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан рағбатлантириш миқдори ҳам оширилади.

Бу борада жорий йил 16 февралдаги Президентнинг тегишли қарори билан ИИВ ва Миллий гвардияга икки ой муддатда Ҳукуматга тегишли таклифлар киритиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу муддатда жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган тасмалар ва автобусларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий техник воситаларини ўрнатиш бўйича ҳам ишлар олиб борилади.

ИИВ ва Миллий гвардия, бундан ташқари, доимий равишда жамоат транспорти ҳаракатланадиган йўналишларда ҳаракат хавфсизлигини, жамоат транспорти устуворлигини, жамоат транспорти учун ажратилган тасмалар ва бекатларнинг бошқа транспорт воситаларидан холи бўлишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаролар БҲМнинг 5 фоизи (15 минг сўм) миқдорида мукофот пули оладилар.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг