Ёлғизлик — секин ўлдирувчи қотил
Nature журнали ёзишича, ёлғизлик инсон саломатлигига худди семириш ва тамаки чекиш каби салбий таъсир кўрсатади.
Тадқиқотчи олимлар ижтимоий алоқаларнинг мавжуд эмаслиги депрессия, юрак-қон томир касалликлари ва ҳатто ақлий заифликкача олиб келади, дейишмоқда.
Бунга сурункали хасталиклар ва ижтимоий яккаланишга дучор бўлиб, саломатлигига жиддий путур етган Тереза Чаклос мисол сифатида келтирилди. Олимларга кўра, ижтимоий алоқалар жисмоний ва руҳий барқарорликни ушлаб туришда муҳим рол ўйнайди.
«Ёлғизлик оқибатида инсон нафақат ўзини ёмон ҳис қилади, балки саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммоларга йўлиқади, хусусан, мияси фаолиятида ўзгаришлар юз беради, турли касалликларни орттириб олади», — деди америкалик жарроҳ Вивек Мурти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter