Ёлғизлик ҳисси нафақат умрни қисқартиради, балки...
Мичиган университети олимлари кўп йиллар давом этган ёлғизлик ҳисси хавфли касалликларни келтириб чиқариши ва умрнинг қисқариши билан боғлиқлигини аниқладилар.
Тадқиқотчилар 1996 йилдан 2004 йилгача бўлган саккиз йиллик даврни ўз ичига олган 50 ва ундан катта ёшдаги 9000 дан ортиқ иштирокчиларнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Кўнгиллилар тўрт гуруҳга бўлинган: ёлғизликни ҳеч қачон бошдан кечирмаганлар ва бутун давр давомида камида бир, икки ва уч ёки ундан кўп марта узоқ вақт ёлғизликни бошдан кечирганлар. Жавоблар иштирокчиларнинг саломатлик ҳолати ва турмуш тарзи билан солиштирилди.
Маълум бўлишича, одамларнинг ёлғизликни бошдан кечиришлари сони кўпроқ одамларнинг умр кўриш давомийлигининг қисқариши билан боғлиқ. Тадқиқотда кўрсатилган саккиз йиллик вақт оралиғида агар кимдир бир марта ёлғизликни бошидан кечирган бўлса ўлим ҳолатлари сони 106 тага, икки марта ёлғизликни бошдан кечирган бўлса 202 тага, ёлғизликни уч марта ёки ундан кўп бошдан кечирган бўлса 288 тага кўпайган.
Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашича, соғлиқ учун зарарли бўлган ёлғизлик ҳисси асоратлари ёлғизликни ёки ёлғиз яшашни афзал кўрадиганларга тегишли эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter