«Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» бўлишга даъвогарнинг «Facebook»да саҳифаси бўлиши шарт, овоз беришда кенг омма қатнашади
Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019» республика танловига старт берилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Танловнинг республика босқичида 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар мос равишда энг кам иш ҳақининг 15, 12, 8 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Эътиборли томони, танловда иштирок этишни истаган ўқитувчи Facebook ижтимоий тармоғида шахсий саҳифаси (аккаунти)га эга бўлиши лозим. Иштирокчининг Facebook аккаунти омма учун очиқ бўлиши ва фаолиятини ўз аккаунти орқали #yiloqituvchisi2019 ва #йилўқитувчиси2019 хэштегларидан фойдаланган ҳолда мунтазам ёритиб бориши талаб этилади. Ушбу янгилик кенг оммани ўқитувчилар фаолияти билан таништириб бориш мақсадида танлов шартларига киритилди.
Жорий йилда танловнинг республика босқичида иштирок этаётган ўқитувчиларга кенг омманинг ҳам овоз беришига имкон берилади. Овоз бериш жараёни Халқ таълими вазирлигининг «Facebook»даги (http://www.facebook.com/uzedu) расмий саҳифасида ташкил этилади. Овоз бериш натижасига кўра ўқитувчилар маълум бир балларга эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter