Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яхталар бозори чўкмоқда

Яхталар бозори чўкмоқда

Иллюстратив фото

Россиялик миллиардерларга санкциялар қўлланилиши ортидан жаҳонда яхталарга талаб тушиб кетди, деб ёзмоқда «Business Insider».

2021 йилда бойларга сотилган яхталар жаҳон рекордини ўрнатганди.

Жаҳон яхталар бозорида россиялик харидорларнинг ўрни унча каттамас: бозорнинг — 10 фоизи, янги кемалар савдоларининг — 18 фоизи.

Соҳага бундан ҳам каттароқ таъсир кўрсатган омил — бузилган имиж: яхталар бойларга аталган ўйинчоқ сифатида кўрилмоқда, уларга «ўхшаб қолмаслик учун» яхтага пул йиғиб юрганлар ниятларидан айнишяпти.

Камига бутловчи қисмлар ва ёнилғи нархлари осмонга бўй чўзишдан тўхтаган эмас. Экспертларга кўра, айрим яхталар устига 100 минг долларгача миниши мумкин ва бу сўнгги нуқта эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг