Яқин вақтларда асосий озиқ-овқатлар нархи сезиларли ошади – Марказий банк
Марказий банк бошқарувининг йиғилишида яқин вақтлар ичида айрим турдаги асосий озиқ-овқат нархларининг сезиларли ўсиши маълум қилинди.
«Айрим турдаги асосий озиқ-овқат нархларининг сезиларли ўсиши бир томондан, ҳосилдорликнинг кам бўлганлиги ва айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига нисбатан киритилаётган чекловлар таъсирида ташқи бозорлардаги нархларнинг ўсиши билан изоҳланса, иккинчи томондан, ушбу маҳсулотларни импорт қилишда концентрация даражаси ва ички ишлаб чиқаришда таннарх харажатларининг нисбатан юқорилиги билан изоҳланади.
Озиқ-овқат нархлари динамикаси бўйича хатарларнинг ошиб бориши шароитда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш бўйича ягона давлат стратегияси, импорт бозорларини диверсификация қилиш, импортда концентрациялашув даражасини пасайтириш ва транспорт харажатларини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини беради.
Шунингдек, мева, сабзавот ва озуқа-ем маҳсулотлари ҳажмларини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш ва ушбу маҳсулотларни етиштириш учун зарурий ер майдонларини ҳамда сув ресурслари ажратилиши келгусида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мувозанатлашишига хизмат қилади», дейилади ҳисоботда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter