Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин кунларда Президент Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутиляпти – ОАВ

Яқин кунларда Президент Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутиляпти – ОАВ

Яқин кунларда Президент Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутиляпти. Бу ҳақда Озарбайжон ОАВ жорий йил 5 июль куни бўлиб ўтган мамлакат президенти Илҳом Алиев ҳамда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов учрашувидаги суҳбатга таяниб хабар тарқатмоқда.

Қабул вақтида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди ва Илҳом Алиевнинг миннатдорчилиги ва саломини ҳам қабул қилиб олди.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Озарбайжоннинг Қўшилмаслик Ҳаракатига муваффақиятли раислиги ва вазирлар учрашувининг муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият давом эттирилаётгани ва белгиланган барча мақсадлар инобатга олинаётганини алоҳида таъкидлади.

Президент Илҳом Алиев, ўз навбатида, Ўзбекистонга давлат ташрифини мамнуният билан эслади. Давлат раҳбари Ўзбекистон томонидан ишғолдан озод қилинган ҳудудларда мактаб қурилиши лойиҳаси алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, яқин кунларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилаётганини таъкидлади.

Суҳбат чоғида Озарбайжон ва Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракати, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида самарали ҳамкорлик қилаётгани таъкидланиб, икки томонлама кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг