Японияда эркак пичоқ билан поезд йўловчиларига ташланди
Токио префектураси Чофу шаҳрида Keio темир йўл компанияси линияларидан бирида эркак поезд йўловчиларига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда якшанба куни NHK телеканали хабар берди.
Шунингдек, эркак машинага тез ёнувчи суюқликни тўкиб юборган ва уни ёқиб юборган. Бир нечта ўриндиқлар ёниб кетган. Камида 15 киши жабрланди, деб хабар берди Kyodo. Аввалроқ олти киши қурбон бўлгани ҳақида айтилган эди.
Полиция ҳужумчини воқеа жойида қўлга олди. Ҳибсга олиш пайтида у ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Ҳужум қилинган линияда ҳаракат бутунлай тўхтатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter