Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония тарихидаги энг йирик кокаин контрабандаси фош қилинди

Япония тарихидаги энг йирик кокаин контрабандаси фош қилинди

Фото : «EADaily»

Иокогама шаҳри божхона хизмати мамлакат тарихидаги энг йирик — 700 килограммлик кокаин контрабандасини фош этди. «Kyodo» агентлиги гиёҳванд моддалар портда турган кемадан топилганини ёзмоқда.

Кокаин контейнерлардан бирида, бананлар учун мўлжалланган қутилар орасидан чиққан. Кема экипажи тақиқланган моддага дахлдорлигини рад этмоқда. Кема Иокогамага қаердан сузиб келгани хабар қилинмаган.

Мутахассислар қўлга олинган партия қийматини «қора бозор курси»да 14 млрд иена (130 млн. доллар)га баҳолашди.

Япония полицияси икки хил тахминни илгари суряпти: биринчиси, бу йирик халқаро контрабанда гуруҳининг иши, иккинчиси, юк Япония учун мўлжалланмаган, уни манзилга етказа олишмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг