Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда ширинлик қутиси поездлар ҳаракатини тўхтатиб қўйди

Японияда ширинлик қутиси поездлар ҳаракатини тўхтатиб қўйди

Иллюстратив фото

Япониянинг Киото шаҳридаги темир йўл станцияси платформасида унутиб қолдирилган қути туфайли поездлар қатнови тўхтаб, тартибсизлик келиб чиқди. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Станция ходими полицияга шубҳали нарса ҳақида хабар берган. Бу кенглиги 50 см, баландлиги 40 см атрофидаги, сариқ скотч билан ўралган қути эди.

Воқеа жойига портловчи моддаларни зарарсизлантирувчи гуруҳ етиб келган. Амалиёт узоқ давом этмади, чунки қути очилганидан сўнг ичидан ширинликлар чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг