Япония Ўзбекистонни Ал Айнда қолдириб кетди
Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувида Япониядан мағлубиятга учради.
Ушбу баҳсда гуруҳ ғолиби номи аниқланди. Икки турдан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобида ҳам 6 очкодан бор эди. Тўплар нисбатига кўра, Ўзбекистон гуруҳда етакчилик қилаётганди. Шу сабаб дуранг натижа ҳам терма жамоамизни қониқтирарди.
Эктор Купер бу баҳсда бир қатор етакчиларни плей-оффга асрашга қарор қилди ва қайсидир маънода бу терма жамоамизнинг муваффақиятсизлигига сабаб бўлди. Майдон маркази ишониб топширилган Фозил Мусаев терма жамоа савиясида ўйин кўрсата олмади. Бундан ташқари, японларнинг биринчи голи Фаррух Сайфиев қанотидан, иккинчи голи эса Егорь Кримецнинг хатосидан кейин урилди. Бунгача Элдор Шомуродов турнирдаги энг чиройли голлардан бирини киритишга улгурганди.
Гуруҳда ғолиб бўлган жамоа 1/8 финалда Шаржада Саудия Арабистони ёки Қатар билан баҳс олиб бориши лозим эди. Иккинчи ўрин эгасини эса Австралия кутиб турганди.
Шу тарзда энди Япония Шаржага йўл олади. Ўзбекистон эса Ал Айнда қолиб, Австралияга тайёргарлик кўришни бошлайди.
«F» гуруҳи. 3-тур.
ЯПОНИЯ – ЎЗБЕКИСТОН - 2:1 (1:1)
Голлар: Йошинори Муто (43), Цукаса Шиотани (58) — Элдор Шомуродов (40)
Огоҳлантиришлар: Фаррух Сайфиев (69), Егор Кримец (72)
Япония: 23.Даниэль Шмидт, 2.Гента Миура, 3.Сеи Муроя, 4.Шо Сасаки, 10.Такаши Инуи (Генки Харагучи 81), 11.Коя Китагава (, 13.Йошинори Муто (Эндо Ватару 86), 14.Жунья Ито, 17.Тошихиро Аояма, 18.Цукаса Шиотани, 20.Томоаки Макино
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев (Сардор Рашидов 76), Жавоҳир Сидиқов, Достонбек Ҳамдамов (Азиз Турғунбоев 65), Икром Алибоев, Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев 70)
Демак, Австралияга қарши нимчорак финал учрашуви 21 январь куни «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter