Япония Жанубий Кореяга норозилик билдирди

Япония ташқи ишлар вазирлиги Токио ўзиники ҳисобловчи Такэсима ороллари яқинида жанубий кореялик олимлар океанографик тадқиқотлар ўтказганига норозилик билдирди.
Япон денгизида жойлашган Такэсима ороллари (Жанубий Корея уни Токто деб номлаган) Токио ва Сеул ўртасидаги баҳсли ҳудуд саналади.

Бу баҳсли ҳудудларни Япония ўз таркибига XX аср бошларида қўшиб олган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ороллар Жанубий Корея ихтиёрига ўтди. Токио ҳануз ороллар Сеул томонидан ноқонуний босиб олинган, деб ҳисоблайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter