Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Январь ойининг ўзида 85 млрд сўмлик газ «туя» қилинган

Январь ойининг ўзида 85 млрд сўмлик газ «туя» қилинган

2023 йилнинг январь ойи давомида 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро вилоятида 37,9 млн куб метрни (37,8 млрд сўм), Қашқадарёда 25,1 млн куб метрни (25 млрд сўм), Тошкент вилоятида 13,2 млн куб метрни (13,2 млрд сўм), Навоийда 3,5 млн куб метрни (3,6 млрда сўм), Фарғонада 1,3 млн куб метрни (1,2 млрд сўм) ташкил этган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича — АГТКШларда 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг