Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ташкил этилган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ўқишга қабул тартиби қандай?

Янги ташкил этилган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига  ўқишга қабул тартиби қандай?

Маълумки, Президентимизнинг тегишли Фармони билан Ўзбекистонда янги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди.

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими — бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади.

Бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги таълим шаклида амалга оширилади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Академияда бакалавриат дастури бўйича таълим олиш муддати 3 йилни, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича - 1 йилни ташкил этади. Битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги дипломлар берилади.

Академияга қабул қилишда абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича 250 нафаргача талаба ташкил этади.

Тергов фаолияти мутахассислиги магистратура дастури бўйича олий юридик маълумотли суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари таълим олиши мумкин бўлиб, қабул квотаси 50 нафаргачани ташкил этади.

Академияда ҳозирда мавжуд кундузги ва сиртқи магистратуранинг бошқа мутахассисликлари бўйича қабул квоталари Бош прокуратура томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.

Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича магистратурасига кундузги шаклда ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларини ўқитиш бепул асосда амалга оширилади ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Юқоридагиларга асосан, очиқ, ҳар томонлама ва холис танлов мезон ва механизмларини қамраб олган Академияда олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг