Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори: Ташкилотларнинг тавсияномаси асосида ходимлар имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинади

Президент қарори: Ташкилотларнинг тавсияномаси асосида ходимлар имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинади

Фото: «Norma.uz»

Бугун имзоланган Президент қарорига асосан, ОТМларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шаклининг бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

P.S.: Ушбу тартибнинг батафсил қоидалари бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг