Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди

Яна бир хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди

Фото:«Tergov.uz»

Яна бир хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан тергов ҳаракатлари бошларди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Унга кўра, Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатган «Consort xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдорлари  роппа роса бир йил давомида (2018 йилнинг декабридан - 2019 йил декабригача) хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларга Япония, Германия ва бошқа хорижий давлатларига ишга юборишни ваъда қилишиб, 100 яқин одамлардан жами 786.948.000 сўм пулларни қўлга киритишган.

Ҳолат юзасидан «Consort xususiy bandlik agentligi» МЧЖ директори М.О. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жами 95 нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилган бўлиб, шулардан  84 нафари жабрланувчи деб эътироф этилган, қолган 11 нафари республикамизнинг турли вилоятларида яшаб келаётганлиги сабабли улар билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўзларининг яшаш ҳудуди бўйича ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки  тергов давомида етказилган моддий зарарнинг 366 млн. сўм қопланган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг