Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий бандлик агентликлари тугатилиши мумкин

Хусусий бандлик агентликлари тугатилиши мумкин

Бугун мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов «HUMAN» хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Мулоқотда чоғида ҳукумат раҳбари Ўзбекистондаги барча хусусий бандлик агентликларини тугатиш бўйича Президентга таклиф киритилишини маълум қилди. Унга кўра, бундан кейин ташқи меҳнат миграцияси билан фақат Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шуғулланиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, хусусий бандлик агентлиги фаолиятида фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар кўпайгани кузатилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига 2018 йил кузидан бошлаб рухсат берилган эди. Ўтган қисқа вақт мобайнида 65 та тадбиркорлик субъектига фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш билан шуғулланиш учун лицензия берилган. Бугунга келиб, олтита хусусий бандлик агентлиги мансабдорлари устидан жиноят ишлари қўзғатилди. Улардан жабр кўрган фуқароларнинг сони бир неча мингни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг