Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир қатор мансабдор шахслар қўлга олинди

Яна бир қатор мансабдор шахслар қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳокимлар, солиқ қўмитаси масъуллари, ҳоким ўринбосари... Бир нечта юқори лавозимли шахслар қўлга олингани маълум қилинди.

Солиқ қўмитасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўъбаси собиқ раҳбари қўлга олинди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.

Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида ушланган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев жиноят ишида гумонланмоқда. У бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланиб, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинган. Ҳокимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев ҳибсга олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олингани хабар қилинганди.

Бугун, 19 декабр куни президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Тошкентга келади. Мартабали меҳмон пойтахтимизда Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг